Humo Air авиакомпанияси Фарғона — Сўх — Фарғона йўналишида ҳафтасига икки маротаба мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Шунингдек, Самарқанд аэропортидан авиақатновлар тикланмоқда.
7 декабрь куни тонгда Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади. «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москвадан учган рейси Нукусдаги захира аэродромга қўнишга мажбур бўлди.
2 ноябрдан бошлаб Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланади. Парвозлар ҳафтасига 2 маротаба — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
«Самарқанд» халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан бир ойга ёпилди. Барча қатновлар Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, бу ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.
«Uzbekistan Airways» 26 сентябрдан Тошкент — Киев — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Қатновлар 6 йилдан буён амалга оширилмаётган эди.
Uzbekistan Airways Москвага биринчи гибрид авиаташувини амалга оширди ва Uzbekistan Express`да чипталар нархларини эълон қилди. «Газета.uz» мухбири «тўлиқ эконом» шароитида бўлган Airbus A320 самолёти билан танишди ва асосий ҳамда гибрид моделларнинг парвозлари ўртасида қандай фарқ борлигини ўрганди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Uzbekistan Express гибрид моделга асосланган авиташувларга ўтмоқда. Ушбу моделдаги авиақатновлар Airbus A320 самолётларида «тўлиқ эконом» шароитида бўлади. Тарифлар 20%га арзонлашади. Ушбу модель асосидаги авиақатновлар Россия ва Қозоғистон шаҳарларига учади.
«Uzbekistan Airways» Тошкент — Тбилиси — Тошкент йўналиши бўйича якшанба куни қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Ҳафтасига умумий ҳисобда учта мунтазам авиақатнов: сешанба, жума ва якшанба кунлари бажарилади.
Сенат сўровига мувофиқ, Антимонопол қўмита «Uzbekistan Airways» чипталари нархининг қимматлиги сабабларини ўрганиб чиқди. Унга кўра, миллий авиаташувчининг чипталари Россия, Қозоғистон, Туркия авиакомпанияларининг чипталари нархидан 36 фоиздан 148 фоизгача қимматлиги аниқланди. Бунга, рақобат муҳити ривожланмагани, компания арзон авиачипталарни сотувга чиқармагани, қолаверса, таклифни сунъий камайтириш орқали талабни ошириш ва нархни қимматлигича сақлаб қолиш сабаб бўлгани айтилмоқда.
10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар сешанба куни Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.
24 майдан бошлаб Тошкент — Тел-Авив — Тошкент мунтазам авиақатновлари қайта тикланди. Авиақатновлар ҳафтанинг душанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентга АҚШдаги Boeing заводидан тўғридан-тўғри рейс билан Uzbekistan Airways’нинг олтинчи Dreamliner’и етиб келди. Ушбу самолет орқали Оролбўйи ҳудудлари учун 3 млн долларлик гуманитар етказиб берилди. Шунингдек, Boeing компанияси 100 минг долларлик хайрия қилди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётлар паркини бирлаштириш доирасида бир нечта Boeing авиалайнерларини лизинг берувчига қайтариб, Airbus самолётларини қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. 1999−2013 йилларда ишлаб чиқарилган 17 та самолёт эса сотувга қўйилди.
Туркиядаги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви сабабли «Uzbekistan Airways» компанияси 17 майга қадар мамлакатга бир қатор авиақатновларни бекор қилди.
Uzbekistan Airways, «Ўзметкомбинат», «Ўзбекнефтегаз», «Ўзмиллийбанк» ва «Ўзтрансгаз» каби бошқа компаниялар 2021−2023 йилларда акциялари фонд биржасида оммавий савдо учун жойлаштириладиган компаниялар рўйхатига киритилди.
Uzbekistan Airways 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳар шанба куни Тошкент — Москва — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилиши ҳақида хабар берди.
«Uzbekistan Airways» Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тиклади. Парвозлар 29 мартдан бошлаб амалга оширилади.
«Uzbekistan Airways» 28 мартдан бошлаб Урганч — Истанбул — Урганч ва 3 апрелдан Фарғона — Истанбул — Фарғона йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошира бошлайди.
Uzbekistan Airways 1 мартдан бошлаб ўз қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш хизматини жорий қилади.
Ўзбекистонда туризм ва ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 3 ва 6 февраль кунлари Урганч-Фарғона-Урганч йўналиши бўйича самолётлар қатнови амалга оширилади. 11-февралдан бошлаб ушбу парвлзлар мунтазам равишда пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг